Жаҳон | 21:22 / 22.08.2025
6733
1 дақиқада ўқилади

Путин Зеленский офисига «Орешник» билан зарба беришга рози бўлмаган – Лукашенко

Беларус президентининг сўзларига кўра, Путин бу таклифга “асло” деб жавоб берган.

Фото: belta.by

Россия президенти Владимир Путин «Орешник» ракетаси билан Банковая кўчасига (Киевдаги Украина президенти офиси жойлашган кўча) зарба бериш таклифига рози бўлмаган, деди Беларус президенти Александр Лукашенко.

«Инсайдер маълумоти. Россияда кимлардадир шундай ғоя бор эди. Кимлигини айтмайман. Путин бу таклифга «асло» деб жавоб берди. Улар зарба беришга тайёр эдилар. Агар «Орешник» билан зарба берилганида, уларнинг таъбири билан айтадиган бўлсак, қарор қабул қилиш марказларидан ном-нишон қолмасди», — деди Лукашенко.

Аввалроқ Лукашенко 2025 йил охирига қадар Беларус ҳудудида «Орешник» ракета мажмуасини жойлаштириш режалаштирилганини айтганди.

«Орешник» — ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета. Унинг максимал парвоз масофаси 5500 км, тезлиги 10 Мах (соатига 12,4 минг км) бўлиб, 900 килогача ядро зарядини ташиши мумкин.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид