Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди
Туманнинг олдинги раҳбари пора билан қўлга тушганди.
Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига Асилбек Ашуров ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 22 август куни Шароф Рашидов туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди.
Кун тартибида ташкилий масала кўрилган. Унда вилоят ҳокими Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига Асилбек Раҳмонович Ашуров номзодини депутатларга тавсия этди. Вилоят ҳокимининг Асилбек Ашуровни Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Асилбек Ашуров 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил октябридан буён Шароф Рашидов туманига ҳокимлик қилиб келган Маҳмуд Холбўтаев 2025 йил июнида 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олинганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025