Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда шифохоналарга имтиёзли ордер сотаётганлар ушланди
Улар ҳар қандай шифохонада даволаниш учун 1,5-2 миллион сўм эвазига имтиёзли ордер тайёрлаб бериш билан шуғулланган.
Фото: ССВ
Тошкентда шифохонада даволаниш учун имтиёзли йўлланмаларни (ордер) сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, фуқаро Г.М. Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмаларида ишлаётган танишлари ёрдамида ҳар қандай шифохонада даволаниш учун 1,5-2 миллион сўм эвазига имтиёзли ордер тайёрлаб беришини ижтимоий тармоқда мунтазам эълон қилган. Ҳолат юзасидан назорат тадбири ўтказилиб, ушбу фуқаро, унинг шериклари ва бир неча тиббиёт ходимлари қўлга олинди.
Ўрганиш жараёнида Г.М. шериги ёнида ҳам шундай ордер борлиги аниқланган. Шунингдек, Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасида даволаниш учун бериладиган ордерлар ҳам топилган. Ҳужжатларга Шайхонтоҳур туманидаги оилавий поликлиникаларнинг бирида ишлаётган шифокорларнинг имзоси ва муассаса муҳри қўйилгани маълум бўлган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан жиноят иши қўзғатиш ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
12:35
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
19:10 / 18.12.2025
ЎзМУ қошида Назарий физика институти ташкил этилади
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025