Жаҳон | 00:50 / 23.08.2025
3870
1 дақиқада ўқилади

АҚШ юк машиналари ҳайдовчиларига виза беришни тўхтатди

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти амалдаги Америка визасига эга бўлган 55 миллиондан ортиқ хорижлик миграция қонунчилигини бузиш эҳтимоли бўйича текширилаётганини маълум қилганди.

Фото: AP

АҚШ давлат котиби Марко Рубио X тармоғидаги саҳифасида мамлакат ҳукумати хорижлик юк машиналари ҳайдовчиларига ишчи виза беришни зудлик билан тўхтатишини маълум қилди. 

«АҚШ йўлларида тиркамали улкан юк машиналарини бошқарувчи хорижлик ҳайдовчилар сонининг кўпайиб бораётгани америкаликлар ҳаётини хавф остига қўймоқда ва америкалик ҳайдовчиларнинг даромадларига путур етказмоқда», — деб ёзди Рубио.

Маълумотларга кўра, айрим хорижликларга АҚШга кириш учун виза олишда қўшимча 15 минг долларгача гаров пули керак бўлади. Гаров пули хориж фуқароси АҚШдан ўз вақтида чиқиб кетаётганида қайтариб берилади.  

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти амалдаги Америка визасига эга бўлган 55 миллиондан ортиқ хорижликнинг миграция қонунчилигини бузиш эҳтимоли бўйича текшираётганини маълум қилганди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид