Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Украинага ҳарбий контингент жўнатмаслиги маълум қилинди
Алянс ҳарбий қўмитаси раиси Жузеппе Каво Драгоненинг қайд этишича, "ҳарбий контингент масаласи алоҳида мамлакатлар томонидан икки томонлама асосда кўтарилган бўлиши мумкин".
Фото: Omar Havana/Getty Images
НАТО доирасида Украинага ҳарбий контингент жўнатиш масаласи муҳокама қилинмаяпти, деб маълум қилди алянс ҳарбий қўмитаси раиси Жузеппе Каво Драгоне.
"Бундай масалалар халқаро сиёсат ва Москва билан музокараларнинг бир қисми ҳисобланади. Биз буларни НАТОда умуман муҳокама қилмадик, ҳаттоки бу масалаларга шаъма ҳам қилинмади", - деди Драгоне Corriere della Sera нашрига берган интервюсида.
Унинг қайд этишича, "ҳарбий контингент масаласи алоҳида мамлакатлар томонидан икки томонлама асосда кўтарилган бўлиши мумкин".
18 август куни Трамп АҚШ қўшинларини Украинага юборишга тайёрлигини маълум қилди. Аммо бир кун ўтгач, бу ниятидан воз кечиб, бунинг ўрнига Европа қўшинларига ҳаводан ёрдам беришга тайёрлигини айтди.
Мавзуга оид
11:21
Украина Полшага россиялик археологни топширишни сўраб мурожаат қилди
10:23
Украина Донецк вилоятидаги Северск шаҳрини тарк этганини тасдиқлади
09:20
Украина бўйлаб ёпирилма зарба: қурбонлар бор, уч област электрдан узилди
13:21 / 23.12.2025