Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Яман пойтахтига зарба берди
Хабар қилинишича, Исроил ҳарбий лагер, Yemen Petroleum Company (YPC) компаниясининг ёнилғи тўлдириш станцияси ҳамда “Ҳазиз” электростанциясига авиазарбалар берган.
Фото: Видеодан кадр
Исроил ҳарбийлари Яман пойтахти Сано шаҳридаги энергетика объектларига қатор зарбалар берди. Бу ҳақда Al Masirah телеканали хабар қилди.
Телеканалнинг маълумот беришича, Исроил Санодаги президент саройи яқинида жойлашган ҳарбий лагер, Yemen Petroleum Company (YPC) компаниясининг ёнилғи тўлдириш станцияси ҳамда “Ҳазиз” электростанциясига авиазарбалар берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган.
Ўз навбатида, ҳусийлар ахборот хизмати раҳбарининг ўринбосари Насруддин Амир Исроил ҳужумининг катта қисми қайтарилганини билдирди.
Мавзуга оид
11:40 / 18.12.2025
Берлинда эркак Исроилга қарши шиори учун жаримага тортилди
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
17:48 / 09.12.2025
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг Шарқий Қуддусдаги биносига бостириб кирди
07:35 / 06.12.2025