Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ иттифоқчиларига Украина бўйича музокаралар ҳақида маълумот бермаяпти
АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори «Беш кўз» разведка алянсидаги иттифоқчилар билан Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ҳақидаги маълумотларни бўлишмасликни буюрди. АҚШдан ташқари унга Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия киради.
Тулси Габбард Фото: Chip Somodevilla / Getty Images
АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард Америка разведка идораларига Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларининг бориши ҳақидаги ҳар қандай маълумотни «Беш кўз» иттифоқига аъзо тўрт давлат — Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия билан бўлишишни тақиқлади. Габбард тегишли ҳужжатни 20 июл куни имзолади. Бу ҳақда Американинг CBS News телеканали манбаларга таяниб хабар берди.
АҚШ разведка ҳамжамиятига йўлланган ҳужжатда Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ҳақидаги барча маълумотлар, жумладан, таҳлиллар NOFORN (no foreign nationals, яъни хорижда тарқатиш учун мўлжалланмаган) дея таснифланган, деб хабар беради CBS News манбалари.
Шу билан бирга, телеканал таъкидлаганидек, Тулси Габбарднинг кўрсатмаси аллақачон оммага эълон қилинган маълумотларнинг тарқалишига тўсқинлик қилмайди. Музокаралар билан бевосита боғлиқ бўлмаган дипломатик ва ҳарбий маълумотларга ҳам чекловлар қўйилмайди – масалан, АҚШ «мудофаа операцияларини осонлаштириш учун» Украина билан бўлишган маълумотларга, деб ёзади CBS News.
Мавзуга оид
10:33
Зеленский Варшавада: Украина мустақиллиги Полша учун муҳим
09:41
АҚШ Сурияда ИШИД объектларига зарба берди
07:52
Пентагоннинг ички ҳужжати: Хитой АҚШ денгиз устунлигига қандай чақириқ ташламоқда?
22:42 / 19.12.2025