Жаҳон | 13:17 / 25.08.2025
2267
1 дақиқада ўқилади

Берлин ва Брюссел: Украина эркин Европа учун курашмоқда

Германия Россия агрессиясидан ҳимоя қилаётган Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади, дея ишонтирди Германия канцлери Фридрих Мерц украиналикларни Мустақиллик куни билан табриклар экан.

Фото: Sean Kilpatrick/The Canadian Press/dpa/picture alliance

Германия тўрт йилдан бери ўзини Россия агрессиясидан ҳимоя қилаётган Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Украина Мустақиллик куни муносабати билан 24 август, якшанба куни X микроблогида эълон қилинган хабарида келтирилган.

«Украиналиклар катта жасорат билан Россия ҳужумларидан ўзларини ҳимоя қилмоқда. Улар бизнинг Европадаги эркин тартибимиз ва адолатли дунё учун курашмоқда», деб ёзади Германия ҳукумати раҳбари. – Мустақиллик байрамида – бугун ҳам, эртага ҳам уларнинг ёнида турамиз». 

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ҳам украиналикларга йўллаган табригида шундай фикр билдирди. «Эркин, демократик ва мустақил Украина. Биз шу учун курашяпмиз. Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз шунга қаратилган. Биз қанча вақт керак бўлса, сиз томонда қоламиз. Ахир, эркин Украина эркин Европа деганидир», — деб ёзади у X ижтимоий тармоғида.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид