Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple янги iPhone 17 ва бошқа қурилмалар тақдимоти санасини маълум қилди
Миш-мишларга кўра, сентябрь ойидаги тадбирнинг асосий янгилиги Apple тарихидаги энг ингичка смартфон – iPhone 17 Air бўлади.
Фото: Reuters
Apple компаниясининг навбатдаги катта тақдимоти 9 сентябрь куни, Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади. Онлайн тадбир Awe Droping (Оғзингиз очилиб қолади) деб номланди, яъни ажойиб, ҳайратланарли.
Тадбир давомида Apple компанияси iPhone 17 линейкасидаги смартфонлар, Apple Watch Series 11 ва Apple Watch Ultra 3 смарт-соатлари, шунингдек, AirPods Pro 3-авлодини тақдим этиши керак.
Миш-мишларга кўра, сентябрь ойидаги тадбирнинг асосий янгилиги унчалик машҳур бўлмаган Plus оиласи ўрнини босадиган iPhone 17 Air бўлади. Смартфоннинг асосий хусусияти рекорд даражадаги қалинлик бўлади - манбалар 5,5 мм ҳақида гапирмоқда - бундай ингичка iPhone ҳеч қачон ишлаб чиқарилмаган.
Ўз навбатида, iPhone 17 Pro/17 Pro Max олти йил ичида биринчи марта янги дизайни билан ҳайратда қолдиради. Янги модул орқа панелнинг бутун кенглиги бўйлаб чўзилади. Объективларнинг жойлашуви ўзгармайди, аммо Flash ва LiDAR ўнг томонга сурилади.
Шунингдек, Apple кузги тадбир доирасида iOS 26, watchOS 26 ва бошқа операцион тизимларнинг чиқиш санасини эълон қилади.
Мавзуга оид
09:53 / 17.11.2025
Apple’га $634 миллион жарима: Masimo билан можаро яна авжида
14:54 / 04.11.2025
Apple Magic Mouse’га ҳақиқий рақобатчи пайдо бўлди
11:18 / 04.11.2025
Apple iOS 26.1 версиясини чиқарди. Нима янгиликлар бор?
18:09 / 03.11.2025