Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доналд Трамп Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини билдирди
Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён АҚШ президенти ва Шимолий Корея етакчиси ўртасида учрашув ташкил этишни таклиф қилди. Бу Трампнинг APEC форумида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга ташрифи чоғида юз бериши мумкин, деб ҳисоблайди Ли.
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув ўтказишга қарши эмас. Бу Трампнинг ўзи 25 август, душанба куни Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён билан Вашингтонда бўлиб ўтган саммит чоғида баёнот берди.
Қайд этилишича, Ли Трамп ва Ким ўртасида учрашув ташкил этишни таклиф қилган. Жанубий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, у октябр ойида ўз мамлакатида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) форуми чоғида юз бериши мумкин. «Мен у билан бу йил учрашишдан хурсанд бўлардим», — дея Оқ уй раҳбарининг сўзларини келтиради Reuters.
Биринчи президентлик муддати давомида Доналд Трамп Ким Чен Ин билан уч марта учрашган. Оқ уй раҳбари 25 август куни айтганидек, у Шимолий Корея раҳбарини яхши билади: «Унинг синглисидан ташқари деярли ҳаммадан яхшироқ». «Мен уни кўришдан хурсанд бўлардим. У мен билан жуда дўстона муносабатда бўлди», — дея Америка етакчисининг сўзларини келтиради AFP.
Мавзуга оид
08:52 / 04.12.2025
Трамп: Путин келишув тузишни ва «нормал ҳаётга қайтишни» истаяпти
15:57 / 03.12.2025
Мадуронинг имкониятлари тугади. Унинг Трамп билан телефон мулоқоти ҳақида нималар маълум?
21:10 / 02.12.2025
Трамп 5 соатда ижтимоий тармоқда 160 дан ортиқ пост жойлади
08:12 / 30.11.2025