Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Такеши Ивая бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Фото: ЎзА
Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая бошчилигидаги делегация 26 август куни расмий ташриф билан Самарқандга келди.
Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари кутиб олди.
Япониялик дипломат дастлаб SamAvto заводида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Мазкур корхонада 2007 йилдан буён Япониянинг Isuzu Motors Ltd компанияси ва Itochu корпорацияси билан ҳамкорликда Isuzu шассиси асосида автобуслар ва юк машиналари, махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Замонавий, халқаро стандартларга жавоб берадиган мазкур техника воситалари ички бозор билан бирга хорижга экспорт қилинади.

Шундан сўнг делегация Самарқанд туманидаги «Бобур агро инновация» фермер хўжалигида бўлди. Бу ерда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кўмагида ушбу давлатдан келтирилган олма навлари парваришланмоқда.

Шунингдек, Ивая Самарқанддаги тарихий-маданий ёдгорликларни ҳам томоша қилди.
Мавзуга оид
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
12:00 / 04.12.2025
Самарқанддан Ургутга поезд ҳаракатланмоқда - бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
14:26 / 29.11.2025