Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Клингбайл билан учрашуви ҳақида: Ҳаво мудофаасини кучайтиришда давом этамиз
Германия Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун камида 9 миллиард евро ажратишга тайёр, деди Германия молия вазири Ларс Клингбайл Киевда. Володимир Зеленский у билан Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш масаласини муҳокама қилганини айтди.
Фото: Kay Nietfeld/dpa/picture alliance
Киевга ташрифи чоғида Германия вице-канцлери ва молия вазири Ларс Клингбайл Украина президенти Володимир Зеленский билан Россиянинг кенг кўламли босқинидан ҳимояланаётган мамлакатни Германия томонидан қўллаб-қувватланишини муҳокама қилди. Бу ҳақда Украина раҳбари 25 август, душанба куни Telegramʼдаги каналида маълум қилди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Клингбайл билан учрашувда Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш, мамлакатда УУА ишлаб чиқаришни молиялаштириш ва Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа ташаббуслар муҳокама қилинган. Улар орасида Америка қуролларини сотиб олиш учун PURL дастури, иккита Patriot тизимини сотиб олиш ва Германиянинг IRIS-T зенит-ракета тизимларини Киевга етказиб бериш бор, деди Украина президенти.
Бундан ташқари, Германия вице-канцлери Зеленский билан Россия Федерациясига қарши санкцияларни кучайтириш ва Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилди. «Тегишли дипломатик ишлар, жумладан, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар даражасида ҳам олиб борилмоқда. Биз Германия хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича етакчилар қаторида бўлишини кутамиз», деб ёзган Володимир Зеленский.
Мавзуга оид
09:26 / 27.12.2025
Зеленский: Беларус Россияга Украина ҳаво мудофаасини четлаб ўтишга ёрдам беряпти
09:02 / 27.12.2025
Зеленский: 20 банддан иборат келишув 90 фоизга тайёр
08:25 / 27.12.2025
Вашингтон Киевга 15 йиллик хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда
23:38 / 26.12.2025