Авто | 17:59 / 27.08.2025
10851
2 дақиқада ўқилади

Chevrolet Tahoe 2025 High Country сотувга чиқарилмоқда

“UzAuto Motors” АЖ янги авлоддаги Chevrolet Tahoe 2025 High Country моделини тақдим этди. Янги Tahoe нафақат Chevrolet'нинг энг нуфузли йўлтанламаси, балки тўлиқ ўлчамли SUV сегментидаги премиум даражадаги модел сифатида эътироф этилмоқда.

Қувват ва техник жиҳатлари

Янги Chevrolet Tahoe 2025 High Country модели 6,2 литрли V8 двигатели, 10 босқичли автоматик узатмалар қутиси ва 420 от кучи билан жиҳозланган. Автомобил 8 сонияда 100 км/соат тезликка етади ва шу билан бирга, ёқилғи сарфи бўйича нисбатан тежамкор ҳисобланади.

  •        Тўлиқ юритиш тизими;
  •        Пневматик осма — кузов баландлигини йўл шароитига қараб автоматик тарзда мослаштириш имкони;
  •        24 дюймли йирик дисклар — ҳаракатда барқарорлик ва ишончлилик.

Yangi Tahoe High Country ташқи кўриниши ва ички имкониятлари билан алоҳида ажралиб туради:

  •        Янги шаклдаги хромли радиатор панжараси
  •        Анимацион чироқлар, панорамали том
  •        Автоматик чиқадиган зиналар, контактсиз юкхона эшиги
  •        High Country логотипи — комплектациянинг энг юқори даражасини билдиради.

 Нархи ва сотув ҳақида:

Автомобил учун тавсия этилган чакана нарх — 1 464 500 000 сўмни ташкил этади.

Сотувлар 2025 йил 11 сентябрдан бошланади.

Аниқ маълумот ва буюртма учун:

Call-markaz: +998 78 141 7777

Онлайн: chevrolet.uz/2025/tahoe

Ёки savdo.uzavtosanoat.uz орқали харид қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид