Жаҳон | 07:30 / 27.08.2025
7169
1 дақиқада ўқилади

Курск вилояти губернатори ўринбосари Бозоров қўлга олинди

Курск вилояти губернатори ўринбосари вазифасини бажарувчи Владимир Бозоров қўлга олинди — дастлабки маълумотларга кўра, Белгород вилоятида мудофаа иншоотлари қурилиши бўйича иш юзасидан.

Фото: vk.com / Владимир Базаров

Курск вилояти губернатори ўринбосари вазифасини бажарувчи Владимир Бозоров қўлга олинди. Бу ҳақда Telegramʼда вилоят губернатори вазифасини бажарувчи ва Бозоровнинг раҳбари Александр Хинштейн хабар берди.

«Унинг Белгород вилоятида худди шундай лавозимда ишлаган (губернаторнинг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари) олдинги иш жойи бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Дастлабки иш мудофаа иншоотларини қуриш билан боғлиқ», деб ёзган Хинштейн. Унинг сўзларига кўра, Курск вилояти ҳукумати керак бўлса терговга ёрдам беради.

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков, ўз навбатида, Max мессенжерида Бозоровнинг ҳибсга олиниши сабаблари ҳақида ҳозирча расмий маълумотга эга эмаслигини аниқлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид