Жамият | 12:40 / 27.08.2025
1865
1 дақиқада ўқилади

Уралда мушкул аҳволда қолган она ва болалари Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Урал федерал округида жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасаларида сақланаётган ватандош аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича амалий ишлар амалга ошириляпти.

Фото: "Дунё" АА

Жумладан, Ўзбекистон Бош консулхонасига Наманган вилоятида туғилган Р.Ф. ўзи ва икки нафар вояга етмаган фарзандларини ватанга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Р.Ф. билан ўтказилган суҳбат давомида унинг ҳақиқатдан ҳам фарзандлари билан оғир аҳволда қолгани, айрим ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлди. Бош консулхона саъй-ҳаракатлари билан ҳамюртларнинг ҳужжатлари расмийлаштириб берилди ва "Екатеринбург–Наманган" йўналишидаги самолётга чипта сотиб олинди.

Ватандошлар 25 август куни Бош консулхона ходимлари томонидан Наманганга кузатиб қўйилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид