Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қуролли кучлари Украинанинг «Симферополь» кемасини чўктирди
Бу Россия денгиз дронининг муваффақиятли қўлланиши бўйича биринчи ҳолат.
Фото: Global Look Press
Россия Мудофаа вазирлиги 28 август куни Украинанинг «Симферополь» разведка кемаси чўктирилгани ҳақида хабар берди. Кейинроқ зарбани Украина ҳарбий-денгиз кучлари ҳам тасдиқлади. Россия Қуролли Кучлари учун бу экипажсиз катер (дрон) ёрдамида душман кемасига биринчи муваффақиятли ҳужумдир.
«Думьска» нашрининг ёзишича, кемага ярим тунда зарба берилган. «Симферополь» бу пайтда Дунай дарёсининг қуйилиш жойида эди. Оқибатда кема бортида тешик пайдо бўлган ва ағдарилган.
Экипаж аъзоларининг бир қисми ҳозир бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган, деди Украина Ҳарбий-денгиз кучлари спикери Дмитрий Плетончук. Бир киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди.
Бу Россия ҳарбийлари томонидан Украина кемаларига қарши дрондан муваффақиятли фойдаланишнинг биринчи расмий тасдиқланган ҳолатидир. Украина кемасининг денгиз дрони томонидан йўқ қилиниши видеоси Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинди.
«Рыбарь» телеграм-каналининг қайд этишича, дрон кемага зарба беришдан олдин Дунай ўзани бўйлаб анча масофани босиб ўтган - тахминан 25 км. Канал муаллифларининг таъкидлашича, украиналик кузатувчилар дронни ўзиники деб ўйлаган бўлиши мумкин.