Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар билан шартнома тузган ижарачиларга 40 млрд сўмлик солиқ имтиёзи берилди
Солиқ органларида 515 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди. Ушбу шартномалар бўйича 600 млрд сўмга яқин солиқлар ҳисобланган.
Фото: Kun.uz
2025 йилнинг 1 август ҳолатига, жисмоний шахслар ўртасида тузилган 356,1 мингта ижара шартномаси асосида 445 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 9,1 фоиз ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 46,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг "Фискал таҳлиллар" каналида маълум қилинди.
Юридик шахслар ўртасида тузилган 159,1 мингта ижара шартномаси асосида 154,5 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 14,1 фоиз ва ҳисобланган солиқ суммаси 34,7 фоизга ошган.
Уй-жойларни талабаларга ижарага берган солиқ тўловчилар даромадлари солиқдан озод этилган. Январ-июлда даромад солиғидан 40,7 млрд сўм имтиёз қўлланди. Талабалар билан 65,3 мингдан ортиқ ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 95 307 нафарни ташкил этди.
Мавзуга оид
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
09:38 / 24.12.2025
Ноябрда уй-жой савдоси ошди, ижара нархлари ҳам ўсди
17:50 / 03.11.2025
Ёнган машина, “жим юриш” учун $10 000 ва ижара низосидан ясалган жиноят
14:44 / 09.10.2025