Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евросиё банки Ўзбекистондаги шуъбасини ёпаётганига изоҳ берди
Қозоғистон банки бундан буён ресурсларни маҳаллий бозорга концентрация қилишга қарор қилгани сабаб Ўзбекистондаги шуъбасини ёпаётганини билдирди. Ўзбекистондаги банкка инвестицияларни тўхтатиш анча олдинроқ маъқулланган эди, дейилади расмий изоҳда.
Фото: Yandex-хариталар
Қозоғистоннинг “Евросиё банки” АЖ Ўзбекистондаги фаолиятини тугаётганини маълум қилди. Аввалроқ Ўзбекистон регулятори қозоқ банкининг айни номдаги шуъбасига 2024 йилда берилган лицензия бекор қилинганини билдирганди.
Қозоғистон банки Ўзбекистондаги фаолиятини якунланаётганини “бизнесни Қозоғистонда ривожлантириш учун ресурсларни концентрация қилиш бўйича аввалроқ қабул қилинган стратегик қарорнинг мантиқий якуни” дея изоҳлади.
“Бошқарув ва директорлар кенгаши Ўзбекистондаги банкка инвестицияларни тўхтатишни регулятор томонидан расмий огоҳлантириш берилишидан анча олдинроқ маъқулланган эди.
Асосий эътиборни Қозоғистон бозорига қаратиш банкка янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мижозлар ва ҳамкорлар учун энг салоҳиятли сегментлардаги позицияларни мустаҳкамлаш имконини беради”, – дейилади 28 август куни эълон қилинган пресс-релизда.
27 август куни Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви “Евросиё банки” АЖнинг лицензиясини бекор қилиш, банкни мажбурий тугатиш ва тугатиш комиссиясини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Регуляторнинг маълум қилишича, банк томонидан устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талабларга мувофиқлаштирилмаган ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бажарилмаган.
Евросиё банки – Қозоғистондаги шу номли банкнинг Ўзбекистондаги шуъбаси бўлиб, 2024 йил январ ойида лицензия олганди. 2025 йил 1 август ҳолатига, банкнинг депозит ва кредит портфели нолга тенг, капитали эса 104 млрд сўмни ташкил этади, бу – талаб этиладиган минимал миқдордан 5 баробарга кам.
Кредит ташкилоти 2025 йилнинг биринчи ярмини 51,6 млрд сўм зарар билан якунлаган.
Қозоғистондаги Евросиё банкига 1994 йилда асос солинган, бош офиси Олмаота шаҳрида жойлашган. Forbes маълумотига кўра, компаниянинг якуний бенефициарлари Ибрагимовлар оиласи, Александр Машкевичнинг ворислари ва Фаттоҳ Шодиев ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
20:39 / 01.12.2025
Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
17:36 / 01.12.2025