Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мерц ва Макрон ўз мамлакатлари муносабатидаги «янги саҳифа» ҳақида маълум қилди
Франция-Германия муносабатларининг «муваффақиятли қайта бошланиши» Европа Иттифоқини мустаҳкамлаш учун ҳаракатлантирувчи кучга айланиши мумкин, дея ишонч билдирди Германия ва Франция раҳбарлари.
Фото: AP
Германия канцлери Фридрих Мерц ва Франция президенти Эммануэл Макрон ўз мамлакатлари ҳамкорлигидаги «янги саҳифа» ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда мамлакатлар етакчилари 28 август, пайшанба куни Макроннинг Мовий қирғоқдаги Форт-де-Брегансон ёзги қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Франция президенти Франция-Германия муносабатларининг «муваффақиятли қайта бошланиши» Европа Иттифоқини мустаҳкамлаш учун ҳаракатлантирувчи кучга айланиши мумкинлигини таъкидлади. «Мен немис-француз тандеми бугунги кунда иқтисодий, савдо ва валюта соҳаларида кучлироқ Европани қуриш, шунингдек, Россия Украинада бошлаган урушда ўзининг геосиёсий мавқейини тасдиқловчи Европа ва бу чақириқларни қабул қилиб, ўз мудофаасини таъминлаш учун қайта қуроллантиришга қарор қилган Европани яратиш учун идеал тарзда уйғунлаштиришига ишонаман», деди Макрон.
Мерц, ўз навбатида, Германия ва Францияни Европа Иттифоқининг «ўқи» деб атади ва агар барча 27 аъзо давлат бирлашса, Европа Иттифоқи «дунёда – иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик соҳасида омилга айланиши»ни таъкидлади. «Германия ва Франция ушбу Европа Иттифоқида, ушбу Европа қитъасида марказий рол ўйнайди», деди Мерц.
Мавзуга оид
09:37 / 26.12.2025
Россия ТИВ россияликларни Германияга сафар қилмасликка чақирмоқда
23:22 / 25.12.2025
Жазоир француз мустамлакасини жиноят деб эълон қилди
16:37 / 25.12.2025
Россия учун диверсия тайёрлаганликда айбланаётган украиналик Германияга топширилди
10:00 / 25.12.2025