Бизнес | 11:08 / 29.08.2025
3072
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги корхоналар сони айтилди

2025 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида жами 223 та корхона фаолият юритмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бугунгача 100 та қўшма корхона ва 123 та тўлиқ хорижий корхона рўйхатга олинган. Ушбу кўрсаткич жорий йил бошидан буён немис капитали иштирокидаги корхоналар сони 13 тага кўпайганини англатади.

Германия капитали иштирокидаги корхоналарнинг географияси Ўзбекистон ҳудудларини қамраб олади. Хусусан, немис бизнес иштирокидаги корхоналарнинг энг катта қисми пойтахт Тошкент шаҳрида жойлашган. Улар 156 тани ташкил этади. 

Шунингдек, Тошкент (21 та), Самарқанд (15 та), Фарғона вилоятида (8 та), Бухоро вилоятида (6 та), Наманган (5 та), Жиззах (3 та), Андижон (2 та), Қашқадарё (2 та) Навоий (2 та) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (3 та) фаолият юритмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид