Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ташаббусли бюджет”: Улуғнор тумани ҳам овоз бериш босқичига ўтказилди
73 та ташаббусдан 60 тасини рад қилиб юборган туман комиссияси лойиҳаларни қайтадан кўриб чиқиб, 57 та лойиҳани саралашдан ўтказди, шундан сўнг ИМВ 29 август соат 19:00 дан бошлаб уларни овозга қўйди. Туман аҳолисида овоз тўплаш учун энди 53 соат вақт бор.
Фото: Kun.uz
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумига Андижон вилояти Улуғнор туманидан киритилган лойиҳалар ҳам овозга қўйилди, дея хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Бу туманда ҳам, худди Олтинкўлда бўлгани каби, туман ишчи комиссияси лойиҳаларни асоссиз рад этгани сабаб овоз бериш босқичи ўтказилмаётган эди.
Вазирликнинг сўровига жавобан, Улуғнор тумани ишчи комиссияси лойиҳаларни қайта кўриб чиқиб, 57 тасини овоз бериш босқичига ўтказди, 16 та лойиҳа амалдаги мезонларга зид бўлгани сабабли (асослантирилган ҳолда) рад этилди.
Маълумот учун, бирламчи ўрганишларда комиссия жами 73 та лойиҳадан атиги 13 тасини овоз беришга ўтказган, 60 та лойиҳани асоссиз равишда рад этиб юборганди.
Шу тариқа, “Очиқ бюджет” порталида Улуғнор тумани бўйича саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи 29 август 19:00 дан бошланди.
Улуғнор тумани бўйича лойиҳаларга овоз бериш анъанавий овоз бериш босқичи билан бир вақтгача, яъни 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, шундай ҳолат кузатилган Олтинкўл туманида ҳам овоз бериш 29 августдан бошланди.
Мавзуга оид
19:38 / 04.12.2025
Андижон тиббиёт институти талабаларига ижара компенсацияси нега бекор қилинди?
18:36 / 03.12.2025
“Экологик” рейдлар: Андижонда сомса ёпиладиган тандирлар бузиб ташланди
17:14 / 18.11.2025
“Оёқда туролмайдиган даражада маст бўлган” — Шаҳрихонда профилактика инспектори машинасида икки одамни уриб кетди
15:16 / 14.10.2025