Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Камала Ҳаррисни давлат муҳофазасидан маҳрум қилди
Ҳарриснинг давлат қўриқловидан маҳрум этилиши унинг агентлар томонидан кеча-ю кундуз кузатувсиз қолишини англатади.
Фото: Getty images
АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ вице-президент ва сайловдаги рақиби Камала Ҳаррисни давлат муҳофазасидан маҳрум қилди, деб хабар берди CNN.
Қонунга кўра, собиқ вице-президент Махфий хизмат ҳимоясидан 6 ой давомида фойдаланиш ҳуқуқига эга - Ҳаррис учун бу муддат 21 июлда тугади. Бироқ Жо Байден ваколат муддати тугаши арафасида Ҳарриснинг қўриқлаш хизматини яна бир йилга узайтирган эди.
Трамп ўзининг янги фармони билан Байденнинг аввалги фармонини бекор қилди. Ҳарриснинг давлат қўриқловидан маҳрум этилиши унинг агентлар томонидан кеча-ю кундуз кузатувсиз қолишини англатади. Шунингдек, Махфий хизмат унинг ижтимоий тармоқларини потенциал таҳдидлар нуқтаи назаридан таҳлил қилишни тўхтатади.
Ҳарриснинг қўриқловдан маҳрум этилиши унинг «107 кун» китоби тақдимоти бошланишига тўғри келмоқда. Унда 2024 йилги сайловга тайёргарлик жараёни ҳақида ҳикоя қилинади. 23 сентябрь куни шу муносабат билан собиқ вице-президент АҚШ бўйлаб гастрол сафарига чиқади.
Мавзуга оид
09:34
АҚШ Мудофаа вазирлиги Ҳарвард билан илмий ҳамкорликни тўхтатмоқда
23:44 / 08.02.2026
Абу-Даби шайхи “сунъий интеллект пойтахти”ни қуриш учун Трампга тегишли компанияга 500 млн доллар сармоя киритган - ОАВ
22:13 / 08.02.2026
АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда
20:18 / 07.02.2026