Жаҳон | 22:29 / 29.08.2025
5960
1 дақиқада ўқилади

Зеленский қонунга «рашизм» атамасини киритди

Атама рус шовинизми, империализми ҳамда коммунистик ва нацистик амалиётлар элементларини ўзида мужассам этган гибрид тоталитар мафкура сифатида таърифланди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Володимир Зеленский миллий хотира бўйича давлат сиёсати асосларини мустаҳкамлайдиган ва биринчи марта расман «рашизм» атамасини тан оладиган қонунни имзолади.

Қонунга кўра, ҳужжат миллий хавфсизликнинг асосий элементларидан бири сифатида тарихий хотирани белгилайди ва бир қатор тушунчаларнинг расмий таърифларини киритади, жумладан: «Украина мустақиллиги учун уруш», «миллий хотира», «Украинага қарши тарихий тарғибот», «украин халқига қарши жиноятлар».

Асосий янгиликлардан бири «рашизм» атамасининг мустаҳкамланиши бўлиб, у рус шовинизми, империализми ҳамда коммунистик ва нацистик амалиётлар элементларини ўзида мужассам этган гибрид тоталитар мафкура сифатида таърифланди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид