Бизнес | 11:34 / 30.08.2025
2150
1 дақиқада ўқилади

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналар 4,2 трлн сўм соф фойда олди

Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги 20 632 та кичик корхона ва микрофирмалар 2024 йилда 4,2 трлн сўм соф фойда олган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аёллар раҳбарлигидаги битта тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган соф фойда миқдори ўртача 202,6 млн сўмни ташкил этган.

2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, шу турдаги кичик корхона ва фирмалардан 17 239 таси хизматлар соҳасида, 17 161 таси савдо соҳасида ва 5 464 таси саноат соҳасида фаолият юритмоқда.
 
Аёл раҳбарлар бошқарадиган кичик корхона ва фирмаларнинг энг катта қисми, яъни 12 814 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Ундан кейинги ўринларда эса Тошкент вилояти ва Самарқанд турибди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид