Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ва Франция Россияга янги санкциялар билан таҳдид қилди
Дипломатик саъй-ҳаракатларга қарамай, Кремл Украинага қарши урушни тўхтатиш учун чоралар кўрмаяпти, дея маълум қилди Германия ва Франция ўртасидаги ҳукуматлараро маслаҳатлашувлар иштирокчилари. Мамлакатлар Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни кўриб чиқмоқда.
Фото: AP
Бир кун аввал Россиянинг Украинага берган оммавий зарбасига жавобан Германия ва Франция Киевдаги ҳукуматни ҳаво мудофааси соҳасида қўшимча ёрдам беришга ишонтирди ва Москвага санкцияларни кучайтириш билан таҳдид қилди. 29 август, жума куни Германия канцлери Фридрих Мерц ва Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқалар иштирок этган Германия ва Франция ўртасидаги ҳукуматлараро маслаҳатлашувларда: «Интенсив халқаро дипломатик саъй-ҳаракатларга қарамай, Россия Украинага қарши ўзининг агрессив урушини тўхтатишга тайёр эмас», дея баёнот берилди.
Украина Қуролли кучларига ҳарбий ёрдамни оширишдан ташқари, Россия бошлаган урушни тугатиш учун Россияга «максимал босим» ўтказиш мақсадида унга қарши санкцияларни янада кучайтириш имконияти кўриб чиқилмоқда. Берлин ва Париж G7 ҳамда Европа Иттифоқининг бўлажак йиғилишларида буни ҳимоя қилади, дея қайд этди қўшма баёнот муаллифлари.
Ҳужжатда айтилишича, санкциялар Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлаётган учинчи давлат компанияларига ҳам қаратилган бўлиши керак. Шу билан бирга, баёнотда ўт очишни тўхтатиш ёки тинчлик келишувига эришилган тақдирда Германия ва Франциянинг қуруқликдаги қўшинларини юбориши ҳақида сўз бормаган, дея аниқлик киритади dpa.
Мавзуга оид
12:57
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
14:35 / 22.12.2025
Париж Путиннинг Макрон билан мулоқотга тайёрлигини олқишлади
14:19 / 22.12.2025
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
14:02 / 22.12.2025