Жаҳон | 09:45 / 01.09.2025
3307
1 дақиқада ўқилади

Сиднейда автомобил Россия бош консуллиги дарвозасига бориб урилди

Оқ йўлтанламас Россиянинг Сиднейдаги бош консуллиги дарвозасига бориб урилган. Ҳайдовчи, 39 ёшли эркак қўлга олинди.

Фото: ABC

Россиянинг Сиднейдаги бош консуллиги дарвозасига машина бориб урилди, полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда. Бу ҳақда 1 сентябр, душанба куни эрта тонгда ABC медиакомпанияси ўз сайтида хабар берди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан тахминан эрталаб соат 8 ларда Янги Жанубий Уэлс полицияси шаҳарнинг шарқий қисмидаги Россия бош консуллиги биносига кираверишда шубҳали оқ йўлтанламас тўхтаб қолгани ҳақида хабар олган. Полиция ходимлари ҳайдовчи, 39 ёшли эркак билан гаплашмоқчи бўлган, бироқ у гўёки дарвозадан ўтиб, бош консуллик ҳудудига ўтиб кетган. 

Эркак қўлга олинган ва Surry Hills Police Station полиция бўлимига олиб кетилган. Кейинроқ унинг машинаси консуллик ҳудудидан олиб чиқилган. Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда. Бунда Австралия федерал полицияси ҳам иштирок этмоқда, дейилади хабарда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид