Жамият | 00:32 / 01.09.2025
11027
1 дақиқада ўқилади

“Ташаббусли бюджет”да овоз бериш якунланди 

“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўз ниҳоясига етди.

Фото: KUN.UZ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ғолиб лойиҳалар яқин соатларда эълон қилинишини билдирди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсуми 1-босқичи 15 июлдан 3 августгача ўтказилди. Бунда лойиҳалар рўйхатга олинди.

Сўнгра 4 августдан 18 августгача саралаш босқичи бўлиб ўтди. 19 августдан 21 августгача тарғибот босқичи ўтказилган бўлса, 22 августдан 31 августга қадар лойиҳаларга овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди. 

 Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда (https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/52) танишиш мумкин.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид