Жаҳон | 19:44 / 01.09.2025
16986
1 дақиқада ўқилади

Трамп ўлими ҳақидаги миш-мишларга биринчи марта изоҳ берди

Оқ уй раҳбари мутлақо соғлом эканига ишора қилди.

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трамп соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлганидан сўнг Truth Social ижтимоий тармоғида ўзини ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ҳис қилаётганини ёзди.

«Ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни бунчалик яхши ҳис қилмаганман», деди у.

Бунгача Axios журналисти Барак Равид Оқ уйнинг юқори мартабали мулозими баёнотига таяниб, Доналд Трамп мутлақо соғлом эканини маълум қилганди.

29 август куни АҚШ вице-президенти Жеймс Вэнс агар Доналд Трампга нимадир бўлса, давлат раҳбари бўлишга тайёрлигини айтди. Бу баёнот Ғарб ижтимоий платформаларида фаол муҳокама қилинди, шундан сўнг, Трампнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар тарқалди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид