Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕК раҳбари: Европа Украинага қўшин юбориш режасини ишлаб чиқмоқда
Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Европа мамлакатларида аллақачон АҚШ кўмагини ўз ичига олган «аниқ йўл харитаси» мавжуд.
Фото: Nicolas Tucat/AFP/Getty Images
Европа давлатлари Киев учун хавфсизлик кафолатларидан бири сифатида уруш тугаганидан кейин Украинага ҳарбий контингентни жойлаштириш бўйича «жуда аниқ режалар» ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда 31 август, якшанба куни Financial Times газетасига берган интервюсида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен айтиб ўтди.
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Европа давлатлари аллақачон «аниқ йўл харитаси»га эга бўлиб, унда АҚШ кўмаги ҳам бор: «Биз Оқ уйда келишувга эришдик. Иш жуда яхши кетмоқда». ЕК раҳбарининг таъкидлашича, ҳар бир давлат қўшин юбориш бўйича ўзи қарор қабул қилади, бироқ унинг фикрича, келажакдаги миссия шаклланмоқда.
Европа комиссияси хавфсизлик кафолатлари доирасида Украина қуролли кучлари (УҚК)ни молиялаштиришнинг янги манбаларини кўриб чиқмоқчи. Тинчлик келишувидан сўнг Киевга «яхши маош ва, албатта, замонавий қуролларга муҳтож бўлган жуда кўп сонли аскарлар керак бўлади. Бунда ЕИ иштирок этиши аниқ», деди Урсула фон дер Ляйен FT нашрига берган интервюсида. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи тинчлик келишувидан кейин ҳам украиналик ҳарбийларни ўқитиш учун тўлашда давом этади.
Мавзуга оид
13:21
НАТО бош котиби Рютте Украинани янада қўллаб-қувватлашга чақирди
11:03
Revolut мамлакат қонунлари сабаб украиналиклар ҳисобрақамларини ёпади
20:13 / 22.12.2025
Вэнс: Украина барибир Донбассни бой беришини тушуниб турибди
19:54 / 22.12.2025