Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Август ойи учун инфляция даражаси маълум қилинди
Август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,4 фоизга ошган.
Фото: Pixabay
2025 йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,4 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 108,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил август — 110,5 фоиз) нисбатан 1,7 фоиз бандга пасайди.
Август ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашгани кузатилган.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан тарвуз (28,7 фоиз), қовун (11,7 фоиз), карам (11,4 фоиз), картошка (3,5 фоиз), товуқ тухумлари (2,7 фоиз), парранда гўшти (1,9 фоиз), пахта мойи (1,6 фоиз), қўй гўшти (1,4 фоиз) ҳамда мол гўшти (0,2 фоиз) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.
Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан бензин (3,1 фоиз) ва цемент (0,8 фоиз) ҳамда хизматлар нархи ва тарифларида ҳуқуқий турдаги хизматлар (9,9 фоиз), маиший чиқинди учун ҳақ тўлаш (3,0 фоиз) ва эркаклар ва ўғил болалар учун сартарошхона хизматлари (1,0 фоиз) нархлари қимматлашгани инфляцияга ошишига асосий омил бўлиб хизмат қилди.
Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 170 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Мавзуга оид
09:44
Тошкент шаҳри телеком хизматлари ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025