Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИБ Навоийда калтакланган фуқаро билан боғлиқ ҳолатга аниқлик киритди
Навоий вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Навоий шаҳрида олимпиада чемпиони бир фуқарони уриб тан жароҳати етказгани тасвирланган видеохабар юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Фото: ИИБ
Мазкур ҳолат Навоий вилояти ИИБ томонидан ўрганилди. Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 22 август куни тунги соат 2:00 ларда Навоий шаҳар Зиёкор маҳалласи ҳудудида содир этилган.
Кармана туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган С.А. мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган ресторанларнинг бирига ўзига яқиндан таниш бўлган фуқаролар билан овқатланиш учун борган.
Якунда фуқаро С.А. тўловни амалга оширган ва етмай қолган маълум миқдордаги пул маблағини автомашинадан олиб бериш учун ташқарига чиққан вақтида, мазкур ресторанда ишловчи 2004 йилда туғилган фуқаро М.У. унинг олдига бориб, қолган тўлов пулини ҳам амалга оширишини сўраган.
Спиртли ичимлик таъсирида бўлган С.А. ўзаро оғзаки тортишиб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзига олдиндан таниш бўлмаган фуқаро М.У.ни ҳеч бир сабабларсиз қўли билан юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказган.
Суриштирувлар давомида гумонланувчи фуқаро С.А. олимпиада чемпиони эмаслиги, ўша куни ресторанга 1995 йилда туғилган, диск улоқтириш бўйича икки карра паралимпиада чемпиони, фуқаро Э.С. билан биргаликда унинг автомашинасида боргани, ўзаро тортишув келиб чиққан жараёнда фуқаро Э.С. автомашина салонида бўлгани ва ҳолатга кейинчалик аралашиб, фуқаро С.А.ни тинчлантиришга ҳаракат қилгани ҳамда жабрланувчи фуқарога тезкорлик билан ёрдам кўрсатгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:10 / 30.11.2025
Навоийда браконерлар экология инспекторига куч ишлатишди
11:47 / 28.11.2025
Навоийдаги қаттиқ тартибли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум шифохонада вафот этди
11:22 / 26.11.2025
Тошкентда маст ҳолда безорилик қилган шахс қўлга олинди
10:29 / 26.11.2025