Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси Сергеевнинг дубли эвазига Туркманистонни мағлуб этди
Тошкентда CAFA Nations Cup-2025 турнири давом этмоқда. Ўзбекистон миллий жамоаси 2-турда ғалабага эришди ва финалга чиқиш имкониятини сақлаб қолди.
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда ўтаётган CAFA Nations Cup-2025 турнири доирасида Туркманистон билан ўйнаб, Игор Сергеевнинг иккита голи эвазига ғалаба қозонди.
«Пахтакор» ҳужумчиси 37-дақиқада Руслан Жияновнинг узатмасини голга айлантирди, 44-дақиқада эса пеналтидан фойдаланиб, дублни расмийлаштирди.
59-дақиқада Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев тўпни ушлаб олган рақиб дарвозабони бошига бехосдан тепгани учун майдондан четлатилди. Ўйин охирида Туркманистон ҳам ўз голини уришга муваффақ бўлди.
Бу натижадан сўнг, Ўзбекистон миллий жамоаси очколари сонини 4 тага етказиб, Ўмон билан бирга 1-ўринни бўлишиб турибди. Қирғизистон ва Туркманистон ҳисобида 1 очкодан бор.
5 сентябр кунги сўнгги турда Ўзбекистон Қирғизистонга қарши, Ўмон Туркманистонга қарши ўйнайди.
Мусобақанинг B гуруҳи ўйинлари Тожикистонда ўтказиляпти. Гуруҳда Эрон 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ҳиндистон ва Тожикистон ҳисобида 3 очкодан бор, Афғонистон ҳозирча очкосиз.
Гуруҳда 1-ўринни олган жамоалар финалга, 2-ўринни олган жамоалар 3-ўрин учун баҳсга йўл олади.
CAFA Nations Cup-2025
2 сентябр, Тошкент, «Олимпия» стадиони
А гуруҳи. 2-тур
Ўзбекистон — Туркманистон 2:1
Голлар: Игор Сергеев (37, 44 пен) — Дидар Дурдиев (84 пен).
Мавзуга оид
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47 / 05.12.2025
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41 / 05.12.2025
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025