Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Жинпингнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.

Жумладан:
– “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури;
– Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим;
– Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.


Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувлар ҳам имзоланди:
– Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича;
– техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида;
– мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида;
– космик фанлар, технологиялар ва космик фаолият натижаларидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида;
– рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;
– рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;
– Самарқанд вилояти ва Тянцзин шаҳри ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида;
– Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида.
Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025
Макрон Пекинга келди: Украина уруши ва савдо можаролари муҳокама қилинади
19:03 / 02.12.2025