Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Тянцзинда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида Хитой ва Арманистон ўртасида стратегик шериклик бўйича келишувга эришилди. Қўшма баёнотда Тайван Хитойнинг ажралмас қисми эканлиги таъкидланган.
Фото: Andres Martinez Casares/AFP
Хитой ва Арманистон стратегик шериклик ҳақида келишиб олди. Тегишли келишувга Хитойнинг Тянцзин шаҳрида бўлиб ўтган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасидаги учрашувда эришилди. «Учрашув якунлари бўйича томонлар Арманистон ва Хитой ўртасида стратегик шериклик ўрнатилгани ҳақида эълон қилди, бу ҳақда қўшма баёнот қабул қилинди», — дея маълум қилди Арманистон ҳукумати матбуот хизмати.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ШҲТ+ форматидаги саммитда ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирларда иштирок этмоқда. Қайд этилишича, учрашувда Арманистон бош вазири ва ХХР раиси Си Жинпинг фан, таълим, маданият, туризм, ахборот, метрология соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган. Пашинян Арманистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш истагини тасдиқлади ва ШҲТ доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди.
Арманистон ҳукумати маълумотларига кўра, Хитой раҳбари ўз мамлакати «Арманистон Республикасининг сиёсий мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлашини, Арманистон ҳукуматининг «Дунё чорраҳаси» лойиҳасини ва минтақавий коммуникация йўлларини блокдан чиқаришни қўллаб-қувватлашини» таъкидлаган.
Мавзуга оид
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
18:22 / 20.12.2025
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
07:52 / 20.12.2025
Пентагоннинг ички ҳужжати: Хитой АҚШ денгиз устунлигига қандай чақириқ ташламоқда?
07:30 / 17.12.2025