Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматига инсон омилисиз ишга қабул қилиш имконияти кўриб чиқилмоқда
Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этган тадбирда инсон омилисиз ишга қабул қилиш электрон платформаси имкониятлари тақдимоти ўтказилган. Бу каби платформалар Amazon, Tesla, Samsung, LG каби йирик компанияларда йўлга қўйилган.
Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Раҳбар кадрларни тайёрлаш маркази вакиллари ҳамда 10 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг кадрлар бўлинмалари ходимлари бошқарув самарадорлиги ва инсон ресурсларини бошқариш тажрибасига оид тақдимот билан танишди.
Унда инсон омилисиз ишга қабул қилиш электрон платформаси имкониятлари тақдимот қилинди. Ушбу платформа сунъий идрок ёрдамида бир неча минглаб номзодлар билан онлайн суҳбатлашиш ҳамда муносиб номзодларни саралаб олишга, анъанавий тартибга кўра номзодларни саралаш учун сарфланиши мумкин бўлган вақтни тежашга ёрдам беради.
Бу каби платформалар бир қатор ривожланган давлатларда, шунингдек, Amazon, Tesla, Samsung ва LG каби йирик компанияларда йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
23:23 / 29.11.2025
Вазирликлар ходимларининг солиқ қарзи ҳақида маълумот бериб борилади
16:33 / 25.11.2025
Тошкент вилоятининг икки туманига янги ҳоким тайинланди
15:35 / 20.11.2025
Давлат корхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
18:35 / 12.11.2025