Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этиб, CAFA-2025 финалига чиқди
Ўзбекистонликлар рақиб дарвозасини тўрт марта ишғол қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Финал 8 сентябр куни Тошкентда, Эрон миллий жамоасига қарши ўтказилади.
Тошкентда CAFA Nations Cup-2025 турнири гуруҳ босқичи якунланди.
Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинни Қирғизистонга қарши ўтказиб, рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. Голларга Акмал Мозговой, Отабек Шукуров (пеналтидан), Игор Сергеев ва Азизбек Турғунбоев муаллифлик қилди.
Қирғизистон миллий жамоаси 1 таймдан кўпроқ вақт давомида камчилик бўлиб ўйнади. 44-дақиқада Валерий Кичин қўполлик учун майдондан четлатилган эди.
Бу натижадан сўнг, Ўзбекистон миллий жамоаси очколари сонини 7 тага етказиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Ўмон миллий жамоасида ҳам шунча очко бор, аммо тўплар нисбати ёмонроқ. Учинчи ўринни Туркманистон, тўртинчи ўринни Қирғизистон эгаллади.

Мусобақанинг B гуруҳи ўйинлари Тожикистонда ўтказилди. Гуруҳда Эрон 9 очко билан биринчи бўлди. Ҳиндистон иккинчи, Тожикистон учинчи, Афғонистон сўнгги ўринни эгаллади.
Энди CAFA Nations Cup-2025 турнири финалида Ўзбекистон ва Эрон тўқнаш келади. Ўйин 8 сентябрда Тошкентда ўтказилади.
Учинчи ўрин учун баҳс ҳам шу куни Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида, Ҳиндистон ва Ўмон ўртасида ўтказилади.
Мавзуга оид
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
23:12 / 25.11.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 қуръасида учинчи саватдан жой олди
21:14 / 21.11.2025
Ўзбекистонда 2026 йилда FIFA Series футбол турнири ўтказилади
22:28 / 19.11.2025