Ўзбекистон | 18:51 / 05.09.2025
2464
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Ливандаги янги элчиси тайинланди

Абдусалом Хатамов янги лавозимда иш бошлади.

Фото: dunyo.info

Ўзбекистоннинг Ливанга янги тайинланган элчиси Абдусалом Хатамов мамлакат президенти Жозеф Аунга ишонч ёрлиқларини топширди. Элчининг қароргоҳи Ўмон пойтахти Масқат шаҳрида жойлашган.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Жозеф Аун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Ливан билан икки томонлама алоқаларини ривожлантириш мақсадида элчи тайинлагани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон элчиси, шунингдек, Ливан ташқи ишлар вазири Юсуф Ражжи билан учрашди.

Томонлар Ливан ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдириш баробарида, турли даражалардаги икки томонлама ташрифлар ташкил қилиш, маданият кунларини ўтказиш ва ўзаро туристлар оқимини оширишга қаратилган тадбирлар уюштириш таклифларини қўллаб-қувватлади.

Абдусалом Хатамов 2024 йил 4 февралдан буён Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси сифатида ишламоқда.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид