Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича глобал алянсга қўшилди
Ўзбекистон Болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича глобал алянсга қўшилган 46-давлат бўлди.
Фото: Getty images
ЮНИСЕФ хабарига кўра, бу болаларни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. Ушбу мажбурият мамлакат эришган сезиларли ютуқларга асосланади.
Жумладан, жорий йилнинг май ойида Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ҳозирда ҳар бир болани амалий ҳимоя қилишга қаратилган тармоқлараро стратегия ва ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилмоқда.
ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати билан елкадош бўлиб мазкур саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан фахрланишини билдирган.
"Ҳар бир бола уйда, мактабда ва жамиятда хавфсиз ва қўллаб-қувватловчи муҳитда улғайиши учун биргаликда ҳаракат қиламиз", дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
19:51 / 24.12.2025
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
14:27 / 23.12.2025
Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил иши судда кўрилмоқда
22:08 / 22.12.2025