Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати Исроилнинг Доҳага зарбасини номақбул деб топди
Германия канцлери Мерц ва Германия ташқи ишлар вазири Вадефул Исроилнинг Доҳада ҲАМАС гуруҳи вакилларига ҳужумини қабул қилиб бўлмас деб атади.
Фото: Ibraheem Abu Mustafa/REUTERS
Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилнинг Қатар пойтахти Доҳада Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳининг юқори мартабали вакилларига берган зарбасини танқид қилди. «Исроилнинг бугунги ҳужуми билан Қатар суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги бузилишини қабул қилиб бўлмайди», деди у 9 сентябр, сешанба куни кечқурун Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали суҳбатда.
Германия ҳукумати вакили Штефан Корнелиуснинг сўзларига кўра, Мерц амир билан суҳбат чоғида Қатарнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва ҲАМАС гаровга олганларни озод қилиш бўйича воситачилик ҳаракатларини олқишлаган. «Уруш бутун минтақага тарқалмаслиги керак. Федерал ҳукумат ҳам бу масалада Исроил ҳукумати билан яқин алоқада», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул ва яна бир қанча Европа давлатлари вакиллари ҳам Исроилнинг ҳаракатларини танқид қилган эди. «Исроилнинг Доҳадаги ҳужуми нафақат Қатарнинг ҳудудий суверенитетини бузади, балки гаровга олинганларни қутқариш бўйича барча саъй-ҳаракатларимизни хавф остига қўяди. Бу ҳужумни қабул қилиб бўлмайди», деди Вадефул сешанба куни кечқурун Берлинда.
Мавзуга оид
11:47
Сўров: немислар ҳукумат ва пенсия тизимидан норози
08:40
Мерц АҚШга Россиянинг музлатилган активларини беришга қарши чиқди
16:30 / 04.12.2025
Берлин Украинага қурол-яроғ ёрдамини 200 млн долларга оширади
16:43 / 03.12.2025