Таълим | 07:33 / 10.09.2025
2903
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда франчайзинг асосида университет ташкил этилиши мумкин

Мамлакат элчихонаси кўмагида Буюк Британия Бирмингҳэм университети Глобал ҳамкорлик департаменти бошлиғи Клэр Белкади ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги таркибидаги Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази (ХМБМ) директори Ҳуснидин Ҳомидов ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот авалида хорижий томонга ХМБМ фаолияти ҳақида маълумот берилди. Хусусан, дунёнинг бир қатор университетлари, шу жумладан Британия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон таълим тизимига академик ва касбий дастурларни жорий этиш ҳамда талабалар учун академик мобиллик ва халқаро таълим имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб бораётгани таъкидланди.

Томонлар турли йўналишларда, хусусан dual diploma дастурлари, франчайзинг асосида университет ташкил этиш ҳамда ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишлар бўйича экспертлар даражасида ишчи музокараларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид