Жамият | 07:38 / 11.09.2025
1968
1 дақиқада ўқилади

Баҳрайнда мушкул аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Мамлакат элчихонаси (қароргоҳи Ар-Риёз шаҳрида жойлашган) кўмагида Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида мушкул аҳволда қолган С.А. Ўзбекистонга қайтарилди.

Фото: "Дунё" АА

Дипломатик ваколатхонадан олинган маълумотга кўра, С.А. Ўзбекистондан 2015 йилда чиқиб кетган ва Баҳрайн фуқаросига турмушга чиққан. Оилавий можаролар сабабли у Ўзбекистонга қайтаришда ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилганидан кейин унга ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди. Шунингдек, мамлакатга қайтиши учун Баҳрайнда истиқомат қилиб келаётган фаол ватандошлар кўмагида авиачипта олиб берилди. У Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид