Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Миср кимё саноатида янги лойиҳаларни бошлайди
Мамлакат элчихонаси кўмагида "Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ мутахассислари ва муҳандисларидан иборат ишчи гуруҳ 25-30 август кунлари амалий сафар билан Мисрда бўлди.
Фото: "Дунё" АА
Сафар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма саноат лойиҳаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.
Ўзбекистон вакиллари Polyserve Group раҳбарияти билан учрашди. Унда Мисрда аммофос ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилди.
AbuZabaal Fertilizers & Chemicals Co. корхонаси билан танишув чоғида илғор технологиялар кўздан кечирилди. Миср томони Ўзбекистон тажрибасини ўз ишлаб чиқариш жараёнида қўллашни режалаштирганини билдирди.
Қўшма лойиҳа нафақат ўғит ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, балки минтақавий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида барқарор ўсишни қўллаб-қувватлаш ва экологик жиҳатдан самарали технологияларни татбиқ этишга хизмат қилади. "Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ халқаро шериклик орқали Ўзбекистон кимё саноати салоҳиятини юксалтириш ва янги ташқи бозорларга киришда изчил ҳаракат қилмоқда.
Сафар якунлари бўйича лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичлари юзасидан мувофиқлаштириш ишларини давом эттиришга келишилди. Бу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги саноат алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
12:44 / 06.12.2025
Интерпол қидирувида бўлган шахс Мисрда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинди
22:02 / 03.12.2025
2026 йилда 4,5 миллион тонна пахта етиштириш мақсад қилинди
12:34 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олади
20:28 / 16.11.2025