Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистонда энг йирик мухолифат партияси етакчиси ушланди
Гуржистон Давлат хавфсизлик хизмати Хабеишвилини «мансабдорларга пора сифатида оммавий равишда пул мукофоти ваъда қилганликда» айблади.
Фото: AP
Гуржистон Давлат хавфсизлик хизмати энг йирик мухолифат партияси – «Бирлашган миллий ҳаракат» етакчиларидан бири Леван Хабеишвилини қўлга олди. Бу ҳақда 11 сентябр, пайшанба куни Давлат хавфсизлик хизмати баёнотида айтилган.
Унинг хабарига кўра, Хабеишвили «мансабдор шахсларга пора сифатида пул мукофоти ваъда қилганликда» айбланиб қўлга олинган. Махсус хизматнинг даъво қилишича, Хабеишвили буйруқларни бажаришдан бош тортган ёки унга расмий фаолияти билан боғлиқ маълумотларни тақдим этган хавфсизлик ходимларига 200 минг доллар тўлашни таклиф қилган.
«(Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Мамука) Мдинарадзе олган вазифани бажармоқда. Куч гуржи халқида. Мен буни кутгандим. Мени қўлга олишяпти, чунки бир киши Хабеишвили Иванишвилини (ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси асосчиси, миллиардер Бидзина Иванишвили) мағлуб эта олади», - дея Хабеишвили қўлга олинишидан олдин. У 4 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:03 / 02.12.2025
ОАВ: Гуржистон намойишларни тарқатишда кимёвий модда қўллаган бўлиши мумкин
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
13:07 / 07.11.2025