Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг комплекс тизими жорий этилмоқда
Президент фармони билан ҳуқуқий ахборотни проактив шаклда етказиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари белгиланди.
Фото: Kun.uz
Мақсад ва вазифалар:
- ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни юксалтиришда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш;
- ҳуқуқий ахборотни манзилли ва мақсадли етказиш;
- ҳуқуқий ахборотни етказишнинг самарадорлиги паст усулларини, хусусан "давра суҳбатлари", учрашувлар ва семинарларни тубдан қисқартириш.
2026 йил 1 февралга қадар Lex.uz орқали "ақлли тарғибот" шаклида "проактив қонунчилик" тамойили жорий этилади, унга мувофиқ:
- Lex.uz солиқ органлари портали ва ЯИДХП билан интеграция қилинади;
- қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторининг ҳар бир коди иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичининг тегишли гуруҳига, шунингдек тегишли давлат хизматларига бириктирилади;
- тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг soliq.uz тизимидаги шахсий кабинетига уларнинг розилиги билан фаолият турига доир қабул қилинган янги НҲҲ мазмуни ҳақида ахборот юборилади;
- ЯИДХП фойдаланувчиларининг шахсий кабинетига уларнинг розилиги билан фойдаланган ёки келгусида фойдаланиши мумкин бўлган хизматларни автоматик таҳлил қилиш асосида зарур НҲҲга ҳаволалар юборилади.
НҲҲ лойиҳаларини муҳокама қилиш порталидаги лойиҳалар мазмуни ҳақида жисмоний ва юридик шахсларга ахборот юбориш орқали "ҳуқуқий тарғибот лойиҳадан бошланади" тамойили жорий этилади.
2026 йил 1 мартдан Ijro.gov.uz ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали НҲҲни ижрочиларга етказиш, уларнинг моҳияти ва мазмунини тушунтириш фаолияти устидан назоратнинг янги тартиби ишга туширилади.
НҲҲнинг моҳияти ва мазмунини ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан назорат қилиш учун Адлия вазирлиги Ijro.gov.uz'да ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекасини юритади.
"Ҳуқуқий ахборот сиз учун қулай вақтда" тамойили асосида ҳуқуқий ахборотни тарқатишда фуқаролик жамияти институтлари, ННТ ва тадбиркорлик субъектлари фаол иштирок этади.