Ўзбекистон | 12:36 / 12.09.2025
2279
1 дақиқада ўқилади

Лутфий кўчасидаги қурилиш сабаб автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

11 сентябрдан 1 октябрга қадар Лутфий кўчасининг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилди.

Лутфий кўчасининг Фарҳод кўчасидан Ширин ота кўчасигача бўлган қисмидаги қурилиш ишлари муносабати билан автобус йўналишларига вақтинча ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, бир томонлама ҳаракат: 2-, 9т-, 13-, 17т-, 56-, 113-йўналишлар — Фарҳод, Катта Хирмонтепа, Ширин кўчалари орқали.

Ўзгариш билан давом этадиган йўналишлар: 41-, 70-, 127-, 150-йўналишлар — Кичик ҳалқа йўли, Фарҳод, М. Шайхзода, Ширин кўчалари орқали ўз йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Маълумот учун, 11 сентябрдан 1 октябрга қадар пойтахтнинг Учтепа туманидаги Лутфий кўчасининг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид