Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 8 нафар боксчи жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди
Олти нафар боксчи чорак финалда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди. Ярим финал баҳслари 12 сентябр куни ўтказилади.
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Англиянинг Ливерпул шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар вакили ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Ярим финал баҳслари 12 сентябр куни ўтказилади ва унда қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилади:
Аёллар
51 кг: Феруза Казакова - Бусе Наз Чакироглу
65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Ниен-Чин ЧЕН
Эркаклар
60 кг: Абдумалик Халоков - Сюнсуке Китамото
65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Лаша Гурули
75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Саиджамшид Жафаров
80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Габриэл Веочич
90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Энмануэл Рейес Пла
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Данабике Байикевузи
Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова, Олтиной Сотимбаева, Ҳуморабону Мамажонова, Миразизбек Мирзахалилов, Шавкатжон Болтаевлар чорак финалда мағлуб бўлишди ва мусобақани тарк этишди.
Мавзуга оид
19:34 / 28.11.2025
Бокс бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
19:16 / 18.11.2025
Усик энди мутлақ жаҳон чемпиони эмас. У WBO камарини жангсиз топширди
22:27 / 19.10.2025
Мужибилло Турсунов WBC Гран-при мусобақаси финалига чиқди
10:10 / 07.10.2025