Жамият | 14:57 / 12.09.2025
1910
1 дақиқада ўқилади

Қозонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Мамлакат Бош консулхонаси кўмагида Қозон шаҳрида оғир касалликка чалинган фуқаро ватанга қайтарилди.

1981 йилда туғилган фуқаро А.Б. иш вақтида соғлиғида кузатилган муаммолар туфайли Татаристон шифохонасига ётқизилган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан биргаликда фуқарони юртга қайтариш бўйича тадбирларни амалга оширди.

А.Б. дипломатлар ва Миграция агентлиги ходимлари кўмагида Uzbekistan Airways АЖнинг "Қозон-Тошкент" авиайўналишидаги самолётида Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Фуқаро соғ-саломат Ўзбекистонга етиб олди ва даволанишни давом эттирмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид