Жаҳон | 10:20 / 12.09.2025
5954
1 дақиқада ўқилади

Украинанинг 9 та дрони Москвага яқинлашаётганда уриб туширилди

Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москвага яқинлашаётганда тўққизта дронни уриб туширди. Россиянинг бир қанча ҳудудларида дрон ҳужумлари хавфи эълон қилинди. Украина оммавий ахборот воситалари Смоленск вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.

Фото: AP

12 сентябр, жумага ўтар кечаси Украинанинг тўққизта дрони Москвага яқинлашаётганда уриб туширилди, деб хабар берди шаҳар мэри Сергей Собянин. Россиянинг бошқа ҳудудлари ҳам ўққа тутилди. Украинанинг OSINT каналлари Смоленск вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилингани ҳақида хабар берди — бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.

Собянин тунда бир неча марта Москва яқинида учувчисиз учоқлар гуруҳининг йўқ қилингани ҳақида хабар берган. Унинг сўзларига кўра, бўлаклар қулаган жойда фавқулодда хизматлар ишламоқда. Мэр ҳеч қандай вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида хабар бермади.

Москва яқинидаги Калуга аэропортида дрон ҳужуми туфайли рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди, деди Федерал ҳаво транспорти агентлиги вакили Артем Кореняко.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид