Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРда «гамбургер» ва «караоке» сўзларини ишлатмаслик тавсия этилди
Мамлакатдаги гидларга инглизча ўзлашмалар ва жанубий корейсча иборалар, жумладан, «гамбургер» ва «караоке-машина» сўзларини ишлатишдан қочиш тавсия этилган ўқув дастури тақдим этилди.
Фото: Юрий Смитюк / ТАСС
Daily NK хабарига кўра, 21 август куни бутун мамлакат бўйлаб хорижий сайёҳлар учун гид тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ишга туширилди. Дастурларга Корея Меҳнат партияси Кадрлар бошқармаси ходимлари раҳбарлик қилмоқда. Уларда 20-30 киши таълим олади. Улар вилоят хорижий тиллар университетлари битирувчилари ва Туризм ахборотининг давлат бош бюроси гид-стажёрларидир.
Ўқув жараёнида бўлажак экскурсиячиларнинг хулқ-атвор қоидалари ва касбий стандартларига алоҳида эътибор қаратилган. Стажёрлар сайёҳлар билан мулоқот қилиш, шунингдек, ўзини тутиш ва кийиниш қоидалари бўйича батафсил кўрсатмалар олган. Дастурдаги муҳим эътибор гидлар фойдаланадиган ифодаларга қаратилган.
Амалиётчиларга инглизча ўзлашмалар ва жанубий корейсча иборалардан қочиш тавсия этилди. Хусусан, стажёрлар «hambogeo» («гамбургер» сўзидан олинган) ўрнига «дачжин-гоги кеппан» («мол гўшти қиймаси билан қўш нон») деб талаффуз қилиши керак. Шунингдек, улардан «айсикирим» (инглизча «музқаймоқ») ўрнига «esiukimo» («эскимо») ёки «orimbosingi» («музқаймоқ») деб айтиш сўралган. Жанубий Кореяда кенг тарқалган караоке машиналарини «экранни кузатувчи машиналар» деб аташ сўралган.
Нашр манбасининг сўзларига кўра, ушбу лойиҳанинг мақсади туризм соҳасидаги мутахассисларни «шимолий корейсча сўзлардан фойдаланишга» ўргатиш, улар билмаган ҳолда қўллаши мумкин бўлган жанубий корейсча иборалар ва ўзлашмалардан қочишдир.
Стажёрлардан бири Daily NK билан суҳбатда сайёҳлар уларни тушуниши учун чет тилидаги сўзлардан фойдаланишга тўғри келаётганини айтди. Шу билан бирга, гидлар ўз фикрларини эркин айтолмайди. «Гид бўлиш - бу яхши иш, агар нотўғри гапирсанг, сени дастурдан ҳайдаши мумкин», деб тушунтирди стажёр.
Ўқиш уч ойга мўлжалланган. Амалиёт тугагандан сўнг, гидлар имтиҳон топширади.
2020 йилдан бери КХДР пандемия туфайли сайёҳлар учун ёпиқ эди. 2024 йил феврал ойида КХДР курортлари сайёҳлар учун очилди.
Мамлакатнинг асосий сайёҳлик лойиҳаларидан бири денгиз қирғоғидаги янги Вонсан-Калма курорт мажмуаси бўлиб, 2025 йил ёзида расман очилди.
Мавзуга оид
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
09:50 / 04.12.2025
Ўзбекистон Гоа билан туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўймоқда
16:06 / 27.11.2025
Ўзбекистонда туризм орқали 19 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди
14:30 / 26.11.2025