Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги портлаш оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Расмий маълумотларга кўра, металл қуйиш цехида номаълум буюм портлаган. Пункт эгаси металл орасида мина бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги металл қабул қилиш пунктида кучли портлаш содир бўлди. Уч ишчи ҳалок бўлди, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари, деб хабар берди KTK.
Фожиа Бойсерке қишлоғидаги металл қабул қилиш пункти ҳудудида содир бўлган. Пункт эгаси сўзларига кўра, ижарага берилган хонада номаълум буюм портлаган.
«Орқа томонда металл қуйиш цехи бор... Миналар, танкка қарши миналар (бўлиши мумкин)... Афтидан, металлоломни арзон нархда сотиб олишган. Ўзлари ҳам билмаяпти. Металлолом орасида, менимча, Мудофаа вазирлигидан чиққан темирлар ҳам бор эди. Улар орасида ишлатилмаган миналар ҳам бор экан. Барча куч тузилмалари етиб келди, ҳозир текширмоқда», деди Амирбек Шербаев, пункт эгаси.
Ҳодиса жойида криминалистлар ва Мудофаа вазирлиги вакиллари ишламоқда. Содир бўлган ҳодисанинг сабаб ва ҳолатлари аниқланмоқда. Ҳудудга ҳеч ким киритилмаяпти. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланган, аммо хабарда уларнинг исми шарифи келтирилмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
«Олмаота вилоятининг Или туманидаги металл қабул қилиш пунктларидан бирининг ҳудудида содир бўлган фожиали ҳодиса юзасидан полиция томонидан жиноят иши қўзғатилди. Аниқланмаган буюм портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Улар жонсиз ҳолда топилди», деди Ернар Сайдилдин, Олмаота вилояти ИИБ расмий вакили.
Мавзуга оид
14:25 / 24.12.2025
Москвада портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди
21:50 / 23.12.2025
Тўқаев Қозоғистонни тинчлик музокаралари майдони сифатида таклиф қилди
18:30 / 16.12.2025
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
18:06 / 16.12.2025